ФИФА президенти Йозеф Блаттер Миланнинг собиқ бош мураббийи Арриго Саккининг Италия клубларида қора танли ўйинчилар кўплиги ҳақида айтган сўзларини изоҳлади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Блаттер италиялик мутахассиснинг фикридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.
«Ғурур ва обрў тана рангига боғлиқ эмас. Мен Арриго Саккининг гапларидан ҳайратга тушдим», — деб ёзди ФИФА президенти ўз Twitter’ида.
Нашрнинг эслатишича, аввалроқ Арриго Сакки ОАВлар олдида итальян клубларида қора танли ўйинчилар кўпайиб кетиши натижасида Италия ўз ғурур ва обрўсини йўқотаётганини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)