Microsoft Mobile World Congress анжуманида янги Lumia 640 ва Lumia 640 XL смартфонларини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
Lumia 640 5 дюймли ва 720×1280 пикселли HD-дисплей, 8 мегапикселли асосий ва 0,9 мегапикселли олд камера, тўрт ядроли Snapdragon 400 процессори, 1 Гб тезкор хотира ҳамда 2500 мА/с сиғимли аккумуляторга эга. Қурилма Windows Phone 8.1 операцион тизимида ишлайди. Унинг ўлчамлари 141,3×72,2×8,8 мм, оғирлиги 145 граммга тенг.
Lumia 640 2015 йил апрелида сотувга чиқади. 3G-модулли версияси 155 доллар, 4G LTE-модулга эга версияси эса 177 доллардан сотилади.
Microsoft Lumia 640 ХL янада илғор хусусиятларга эга арзон фаблетдир. Масалан, батареяси сиғими каттароқ (3000 мА/с), камераси 8 ўрнига 13 мегапикселли, экрани диагонали эса 5,7 дюймдир.