MWC 2015 кўргазмаси доирасида HTC компанияси One М9 флагман смартфонини намойиш этди, деб ёзади «Mobinfo.uz». Янги қурилманинг аввалги моделдан асосий фарқи шундаки, унда ультрапикселли асосий камера ўрнига 20 мегапикселли фотомодуль ўрнатилди. Ультрапикселли камера эса олд панелга ўтди.
Янги HTC флагмани 3 Гб тезкор хотира, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 810 процессори, 2840 мА/с сиғимли аккумуляторга эга бўлди. Смартфон Android 5.0 операцион тизимида ишлайди.
Қурилма март ўрталаридан сотувга чиқади.