MWC 2015 кўргазмаси доирасида Хитойнинг ZTE компанияси Grand S3 смартфонини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». У фойдаланувчининг кўз тўр пардасини сканерлаш мосламасига эга дунёдаги биринчи смартфон бўлди.
Янги қурилманинг дизайни сўнгги моделдаги ZTE смартфонлари линиясига хосдир. ZTE Grand S3 5,5 дюймли Full HD-дисплей, 4 ядроли Snapdragon 801 процессори, 3 Гб тезкор, 16 Гб ички хотира, 16 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, шунингдек 3100 мА/с сиғимили аккумуляторга эга.
Флагман Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. Гаджетнинг ўзига хос жиҳати — Eyeprint ID номли кўз тўр пардаси сканерига эга эканлиги. Ушбу тизим қандай ишлаши ҳозирча номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, Grand S3’нинг нархи тахминан 430 еврони ташкил этади, ҳозирча уни фақат Хитойда сотиб олиш мумкин.