2014 йилда дунёда ахборотнинг 1500 марта чиқиб кетиши кузатилди, натижада бир миллиардга яқин маълумотлар қайдлари ошкор бўлди. Бу ҳақда Gemalto компанияси томонидан тузилган маълумотларнинг чиқиб кетиши жиддийлиги индекси бўйича ҳисоботга таяниб, «Российская газета» хабар берди.
Олинган натижалар шундан гувоҳлик берадики, 2013 йилга нисбатан, маълумотларнинг чиқиб кетиши ҳолатлари 49 фоизга ўсган, ўғирланган ёки ошкор қилинган маълумотлар қайдлари сони эса 78 фоизга кўпайган.
Ўтган йилда кибержиноятчиларнинг асосий нишони шахсий маълумотлар бўлди — бундай ҳужумлар ҳиссасига барча ҳодисаларнинг 54 фоизи тўғри келди. Бундан ташқари, молиявий ахборот ўғирланиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам кўп кузатилди.
2014 йилда маълумотларнинг чиқиб кетиши ҳолатлари энг кўп чакана савдода ва молиявий хизматлар секторида содир бўлди.
Изоҳ (0)