Ягона порталда Тошкентдаги транспорт воситаларининг 2015 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақидаги норматив ҳужжат муҳокама қилинмоқда.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларининг 2014 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Ушбу муҳокама 2015 йилнинг 29 январидан бошланиб, жорий йилнинг 2 февралигача давом этади.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари ва уларга тиркамалар 2015 йилда белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади. Бунда, қуйидаги даврийликка амал қилинади:
- Тижорат воситасида йўловчилар ташиш учун фояланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларга тиркамалар – бир йилда икки марта (биринчи марта − 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябргача);
- Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (тижорат асосиа йўловчилар ташиш учун фойдаланилаиган енгил автомобиллар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳама уларга тиркамалардан ташқари) – икки йилда бир марта;
- Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва унан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалардан ташқари) – бир йилда бир марта.
Изоҳ (0)