Ҳиндистондаги энг йирик ўқув муассасаларидан бири — Деҳлидаги Жавоҳарлал Неру номли университетда миллий таомлар бўйича анъанавий халқаро талабалар фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Унда Франция, Нидерландия, Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Сурия, Афғонистон, Фаластин, Бангладеш, Непал, Таиланд, Шри-Ланка, Туркманистон ва бошқа мамлакатлик талабалар қатнашди.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигида таомлар байрамида мамлакатимиз ҳам иштирок этди. Меҳмонлар палов, манти, лағмон, сомса, чучвара, шўрва ва кабобни татиб кўришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, чак-чак, ҳолвайтар, парварда ва мева-сабзавотлар тортилди.
Изоҳ (0)