Ўзбекистон ҳукумати 29 январдаги қарори билан давлат олий таълим муассасалари бакалавриатидаги экстернат тартибида таълим олиш мумкин бўлмаган 165 та йўналишдан иборат рўйхатни тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Ҳужжат, шунингдек давлат олий таълим муассасаларида магистратуранинг барча мутахассисликлари бўйича экстернат тартибида ўқишни тақиқлайди.
Аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида оилада ёки ўз-ўзини ўқитиш орқали таълим олган фуқаролар учун экстернат тартибидаги аттестация ҳуқуқи таълим тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.
Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатидаги экстернат тартибида таълим олиш мумкин бўлмаган йўналишлар тўлиқ рўйхати қарорда келтирилган.