Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармасининг 2015 йил 16 январдаги буйруғига асосан 2015 йил 1 мартдан Тошкент ҳайвонот богига кириш чипталарининг янги нархи белгиланди, дея хабар бермоқда муассаса матбуот хизмати.
Ҳужжатга мувофиқ, чипталар нархи ногиронлар, 7 ёшгача болалар учун бепулдир.
7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар, шунингдек муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар учун чипта қиймати 3000 сўмни ташкил этади (ҳозирги нарх −2000 сўм). 16 ёш ва ундан катталар эса ҳайвонот боғига кириш учун 6000 сўм тўлайди (ҳозирги нарх − 4000 сўм).
2015 йил – «Кексаларни эъзозлаш йили» муносабат и билан ёшга доир нафақадагилар учун чипта нархи 1 йил мобайнида бепул этиб белгиланди.