Халқаро ҳамкорлик бўйича Япония агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон ҳукумати Аму Бухоро ирригация тизимини модернизация қилиш учун 11,87 миллиард ен (116 миллион доллар) миқдоридаги кредит бўйича айирбошлаш ноталарини имзолади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакилига таяниб.
Битим Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегациясининг 26—28 январь кунлари Японияга ташрифи давомида имзоланди.
Умумий қиймати 350 миллион долларлик лойиҳа тўртта насос станциясини модернизация қилиш, яна биттасини қуриш ҳамда унга тегишли инфратузилмани реконструкция қилишни кўзда тутади. Модернизация муддати — тўрт йил.
Изоҳ (0)