Жаҳон банки томонидан 2015 йил 13 январь куни эълон қилинган «Глобал иқтисодий истиқболлар» ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиёти 2015 йилда 7,4 фоизга ўсиши прогноз қилинган, деб хабар бермоқда UzDaily.
Шунингдек, Жаҳон банкининг 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши борасидаги прогнози ҳам яхшиланган. Аввал бу 6,7 фоиз бўлиши тахмин қилинган бўлса, янги ҳисоботда 8,2 фоиз деб тахмин қилинган. 2017 йилги ўсиш эса 8,1 фоизни ташкил этиши айтилган.
2014 йилги ўсиш 7,9 фоиз бўлгани қайд этилган. 2014 йил июнь ойидаги ҳисоботда бу кўрсаткич 7 фоиз бўлиши тахмин қилинган эди. 2014 йилда жорий операциялар салдоси ялпи ички маҳсулотнинг 1,7 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2015 йилда 1,5 фоиз, 2016 йилда 1,7 фоиз, 2017 йилда 1,3 фоиз бўлиши тахмин қилинган.
Изоҳ (0)