Яқин йиллар ичида Тошкент автобус парклари ўзимизда ишлаб чиқарилган SamAuto LE 60 паст полли автобуслар билан тўла бошлайди, дея хабар бермоқда «Podrobno.uz» «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқарув раиси Отабек Содиқовга таяниб.
«Тошкентда бугунги кунда бундай автобусларнинг фақат биттаси ҳаракатланмоқда. Биз ўз хулосаларимиз ва уни мукаммаллаштириш бўйича таклифларимизни Самарқанд автомобиль заводига йўналтирдик», — дея таъкидлади Отабек Содиқов.
Унинг айтишича, 2016 йилдан пойтахт автопарклари SamAuto LE 60’ни сотиб олиш ҳажмини кўпайтириб, Isuzu автобусларини қисқартира бошлайди. Бу шунингдек Самарқанд автомобиль заводида ушбу автобусларни серияли ишлаб чиқаришнинг бошланишига боғлиқ.
Изоҳ (0)