Жорий йилнинг биринчи чорагида метрополитен йўловчиларига хизмат кўрсатиш учун ноёб дизайнга эга бўлган олтита вагон ишга туширилади, дея хабар бермоқда «Podrobno.uz» «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқарув раиси Отабек Содиқовга таяниб. Улар йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш бўйича Тошкент заводида реконструкция ва модернизация қилинди.
Янги вагонларга Тошкент—Самарқанд йўналишида қатновчи «Афросиёб» тезюрар поезди кўриниши берилади. Маҳаллий мутахассислар вагонларнинг ички интерьери ва технологик хусусиятларини бутунлай ўзгартирди. Энди улар яна 15 йил давомида хизмат қилиши мумкин. Ушбу мақсадларга 6,7 миллиард сўм сарфланди.
Изоҳ (0)