Россия Федерацияси таркибидаги Ингушетия Республикаси ҳукумати йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга оммавий равишда танбеҳ бермоқчи, деб хабар беради «Кун» «Gazeta.ru» маълумотига таяниб.
Ингушетия ҳукумати ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисасига сабабчи бўлган ва маст ҳолатда автомобиль ҳайдаганликда айбланган ҳайдовчиларнининг суратларини телевидение орқали эфирга узатишни мўлжалламоқда.
«Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган барча кимсаларнинг суратини телевидение орқали намойиш қилиш, шунингдек, улар ҳақида гапириш керак. Бу кимсаларнинг ҳаётда ўзларини қандай тутаётганликларини республиканинг барча аҳолиси билсин», — деб хабар беради республика раҳбари матбуот-хизмати.
Мазкур ташаббус республика раҳбари Юнусбек Евкуровга тегишли бўлиб, у телевидениеда бундай қонунбузарлар ҳақида мунтазам равишда бериб бориладиган махсус кўрсатув тайёрлашни таклиф этди.
Изоҳ (0)