Порахўрлик билан кураш бўйича халқаро ташкилот Transparency International 2014 йил учун Коррупция индекси натижаларини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Рейтингда Дания, Янги Зеландия, Финляндия, Швеция ва Норвегия порахўрлик даражаси энг паст бўлган давлатлар сифатида эътироф этилган. Аксинча, Афғонистон, Судан, КХДР ва Сомали жамиятида эса порахўрлик энг кўп учраши аниқланди.
Украина жами 175 давлатдан иборат ушбу рўйхатда Уганда ва Комор ороллари билан бир хил — 142-ўринда жойлашди. Бу Европа давлатлари орасида энг паст кўрсаткичдир. Россия эса ундан атиги олти поғона юқорироқ бўлган ўринни банд этди.
Изоҳ (0)