2 декабрь, сешанба куни Миср суди 188 кишини ўлим жазосига маҳкум этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Улар Қоҳира яқинида полициячиларни ўлдиришда айбдор деб топилди.
2013 йилнинг августида полиция участкасига уюштирилган ҳужум натижасида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ўндан ортиқ ходимлари ҳалок бўлган эди.
Ҳодиса Қоҳирада президентликдан ағдарилган Муҳаммад Мурси тарафдорлари уюштирган намойишлар полиция томонидан тарқатилганидан сўнг содир бўлган эди.
Изоҳ (0)