2 декабрь, сешанба куни Франция парламенти аъзолари Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги рамзий резолюцияни қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда Interfax.
339 депутат уни ёқлаб овоз берган бўлса, 151 нафари қарши чиқди, 16 нафари эса бетараф қолди, яна 68 депутат овоз беришда иштирок этмади.
«Биз фақат виртуал давлатнинг тан олинишига олиб келувчи рамзий резолюцияни ёқлашни истамаймиз, бироқ биз Фаластин давлатини ҳақиқатан тан олиш тарафдоримиз», — дея овоз бериш якунларини изоҳлади Франция ҳукуматининг Европа ишлари бўйича давлат котиби Арлем Дезир.
Аввалроқ бундай овоз беришлар Испания, Буюк Британия ва Швейцарияда ҳам бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)