Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Кливленд шаҳри полицияси ўз ходимлари томонидан 12 ёшли афро-америкалик ўсмирнинг отиб ўлдирилиши ёзилган видеолавҳани ошкор қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

https://www.youtube.com/watch?v=odqBOO7aFlc

23 ноябрь куни полиция бошқармасига қуролланган одам болалар майдончасида кезиб юргани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар бу ерда ўсмирни кўриб, ундан қўлини кўтаришни сўраган. У итоат этмагач, полициячилардан бири боланинг кўкрагига қарата икки марта ўқ узган. Унинг қўлидан яримавтомат тўппончанинг айнан нусхаси бўлган пневматик тўппонча топилган. Бундай вазиятда офицернинг ўқ узишга ҳуқуқи борлиги қайд этилган.

Фергюсон шаҳрида афро-америкалик ўсмирнинг полиция ходими томонидан отиб ўлдирилгани сабабли АҚШнинг кўплаб шаҳарларида авж олаётган норозилик намойишлари бу воқеа туфайли янада кучайиши мумкинлиги айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова