Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси 2018 йилгача Ўзбекистоннинг иссиқлик энергетикаси соҳасида 8 миллиард долларлик шартномаларни амалга оширади. Бу ҳақда Hyundai Engineering&Construction президенти Юнг Су Хун маълум  қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: AP

Фото: AP

«Компаниянинг халқаро танловлар якунлари бўйича имзолаган жиддий шартномалари мавжуд. Улар шериклар билан биргаликда яқин 3−4 йил ичида амалга оширилади», − деди Юнг. Унинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистондаги бошқа тендерларда ҳам қатнашишда давом этади.

Аввалроқ, ускуналарни етказиб бериш, газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш учун пудратчини танлаш бўйича танлов савдоларида Hyundai Engineering Co., Ltd. компанияси бошчилигидаги консорциум ғолиб бўлгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк