Греция пойтахти Афинадаги Polis Art маданий марказида «Мароқанда» китобининг тақдимоти ўтказилди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги. Китоб таниқли журналист, шоир ва насрнавис, Греция парламенти матбуот хизмати раҳбари Петрос Касиматис томонидан грек тилида нашр қилинди.
Нашрнинг ёзишича, Касиматис Буэнос-Аэрисдаги шоирлар танловида ўзининг «Самарқанд шеъри билан иштирок этиб, ғолиб бўлган. Унинг янги китоби ҳам Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланади.
Касиматис 2012 йилда Ўзбекистонга ташриф буюриб, қадимий Самарқанд меъморий иншоотлари ва унинг бой тарихидан чуқур таассурот олган. Орадан бироз вақт ўтиб, у ўз ҳис-туйғуларини «Мароқанда» шеърий тўпламига жойлаган.
Изоҳ (0)