Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси 2018 йилгача Ўзбекистоннинг иссиқлик энергетикаси соҳасида 8 миллиард долларлик шартномаларни амалга оширади. Бу ҳақда Hyundai Engineering&Construction президенти Юнг Су Хун маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Компаниянинг халқаро танловлар якунлари бўйича имзолаган жиддий шартномалари мавжуд. Улар шериклар билан биргаликда яқин 3−4 йил ичида амалга оширилади», − деди Юнг. Унинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистондаги бошқа тендерларда ҳам қатнашишда давом этади.
Аввалроқ, ускуналарни етказиб бериш, газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш учун пудратчини танлаш бўйича танлов савдоларида Hyundai Engineering Co., Ltd. компанияси бошчилигидаги консорциум ғолиб бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)