2014 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Жиззах вилояти Зомин шаҳрининг 2030 йилгача бўлган даврдаги бош режаси тасдиқланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Режага мувофиқ шаҳарнинг аҳолиси сони 38 минг кишигача, ҳудуд майдони 1851,92 гектаргача, уй-жой фонди 912 минг квадрат метргача ўсиши кўзда тутилган.
Шунингдек, бош режада ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларининг истиқболли ривожланиши ҳамда атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилаш масалалари режалаштирилган.
Режа «Ўзшаҳарсозлик лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» ДУК томонидан ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)