«Боинг-777» ҳалокатга учраган жойда ўтказилган қидирув ишлари давомида 20 ноябрь, пайшанба куни яна одам жасадлари топилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Нидерландия ҳукумати сайтига таяниб.
Хабарда айтилишича, пайшанба куни у ердаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият беқарор бўлиб қолишига қарамай, қидирув ишлари муваффақиятли кечган. Тўпланган самолёт қолдиқлари Харьковга юборилган.
Жасадлар ҳам ҳалокат жойидан дастлабки суд-тиббий экспертиза учун Харьковга жўнатилади, сўнг Нидерландияга етказилади.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга учиб кетаётган «Боинг-777» лайнери Украинанинг Донецк вилоятида қулаган эди. Самолёт бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)