Франция парламентида 28 ноябрь куни Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюция овозга қўйилади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Депутатлар овоз берадиган ҳужжат мамлакат ҳукуматини Фаластинни давлат сифатида тан олишдан можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун восита сифатида фойдаланишга чақиради.
Мамлакат ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг сўзларига кўра, Франция Фаластинни албатта тан олади, фақат бу қачон ва қандай амалга оширилиши масаласи очиқ қолмоқда.
Аввалроқ, худди шундай вазият Буюк Британия парламентида ҳам кузатилиб, депутатлар кўпчилик овози билан тегишли резолюцияни қабул қилган эди. Швеция эса Фаластинни давлат сифатида расман тан олиб, бу ишни амалга оширган 135-давлатга айланди. Шунингдек, Финландия ҳам Фаластинни тан олишни режалаштирган.
Изоҳ (0)