Ҳар йили Антарктида устидаги стратосферада шаклланадиган озон туйнуги майдони шу қитъанинг майдонидан 1,7 марта ошиб кетди. Бу ҳақда Япония миллий метеорологик бошқармасига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Хабарга кўра, бу йил Антарктида тепасидаги озон туйнуги августда пайдо бўлган ва сентябрь охирида жадал кенгайиб, 23 миллион метр² га етган, бу Антарктида майдонидан 1,7 марта катта демакдир.
«Халқаро чекловлар шарофати билан атмосферага фреон каби газларнинг чиқарилиши камайиб бораётган бўлса-да, озон туйнугининг ўлчами 1980 йилги даражага етиши учун камида 35 йилча вақт керак», — дея таъкидлади Япония метеорология идорасидагилар.
Изоҳ (0)