Украина Вазирлар маҳкамаси таркибига партиядан ташқари сиёсатчилар киради, дея хабар бермоқда «Сегодня» президент маслаҳатчиси Николай Томенкога таяниб.
«Биз партиясизларни ва популист бўлмаганларни қидиряпмиз», — деди сиёсатчи. Унинг айтишича, вазирлар аввало ўз машҳурлиги эмас, Украина сиёсати ҳақида қайғуриши керак.
Президент маслаҳатчиси уни хусусан, кўпчилик сиёсатчилар ижтимоий тармоқларда ўзининг кўнгиллилик фаолияти ҳақида мақтанишлари ғазаблантиришини айтди. «Биз вазирларга Facebook’ни тақиқламоқчимиз», — деди у.
Изоҳ (0)