Ҳиндистонда анъанавий халқ тиббиётини, шу жумладан йога ва аювердани оммалаштириш билан шуғулланадиган вазирлик ташкил қилинди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Ҳукумат 2014—2015 йилларда ушбу идора эҳтиёжи учун 174 миллион доллар ажратади.
Янги тайинланган йога вазири Шрипад Наик сўзларига кўра, анъанавий тиббиёт ҳалигача етарлича оммалашмаган ва вазирлик уни «оммага етказади».
Нашрнинг эслатишича, Ҳиндистон бош вазири Наренда Моде ҳинд анъанавий тиббиёти тарафдори ҳисобланади. 2014 йил сентябрида БМТ Бош ассамблеяси чоғида у халқаро йога кунини жорий қилиш таклифи билан чиққан эди.
Изоҳ (0)