Афғонистонда 2014 йилдаги опий кўкнориси ҳосили рекорд даражага етди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net БМТнинг наркотиклар ва жиноят бўйича бошқармасига таяниб.
Бошқарма маърузасида айтилишича, ўтган йил ичида мамлакатда опий ишлаб чиқариш 17 фоизга, кўкнори экинлари майдони эса 7 фоизга ошган.
Опий кўкнорисининг асосий ҳосили мамлакат жануби ва ғарбида йиғиб олинади.
БМТ бошқармаси раҳбари Юрий Федотовнинг огоҳлантиришича, чет эл қўшинлари чиқариб кетилгач, Афғонистон наркодавлатга айланиши мумкин.
Изоҳ (0)