Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

GM Uzbekistan АЖ ҚК 2014 йилнинг январь—сентябрь ойларида Россияга автомобиль сотиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб UzDaily хабар берди.

Фото: bibi.uz

Фото: bibi.uz

Тўққиз ой давомида Россияга жами 31,653 мингта машина сотилган, бироқ айнан қайси моделлар қандай ҳажмда сотилгани ҳақида маълумот тақдим этилмади.

Сентябрда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 64 фоизга камайиб, 2,35 минг донагача тушиб кетди.

2014 йилнинг январь—сентябрида GM Uzbekistan АЖ ҚК нинг Россия бозоридаги улуши 1,8 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 2,1 фоизга тенг бўлган.

2014 йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 19-ўринни эгаллади. Корхонанинг ҳеч қайси модели ҳисобот даврида Топ-25 бестселлерлар рўйхатига кирмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар