Гонконгнинг энг йирик миллиардерларидан бири – казино магнати Стивен Хан 20 миллион АҚШ долларига бир буюртманинг ўзида 30 та қимматбаҳо Rolls-Royce Phantom автомобилини сотиб олди, дея хабар бермоқда CNN.
Автомобиллар Ханга қарашли XIII Ҳолдингс$/ЭХ$ казино фирмаси орқали сотиб олинган ва Хитойнинг Макао ҳудудида ушбу компания томонидан қурилаётган янги казино мижозларига хизмат кўрсатиш учун олингани айтилган. Ушбу тўплам бундай автомобилларнинг дунёдаги энг каттаси сифатида баҳоланмоқда. Тўпламдан ўрин олган «ички ва ташқи қисмлари олтин безаклари билан қопланган» икки автомобиль тарихда энг қиммат Phantom'лар сифатида эътироф этилмоқда.
«Louis XIII ва Rolls-Royce Motor Cars компаниялари ўхшаш фалсафалар бўйича иш юритади: жаҳоннинг энг нозиктаъб мижозлари учун мукаммал шароитларни ҳозирлаш», — дея бунга изоҳ берди миллиардер.
Стивен Ханнинг Макаодаги даромадлари ўтган йили 45 миллиард АҚШ долларига етган. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, унинг ўзи қиймати 1 миллион АҚШ долларига баҳоланадиган Bentley русумли автомобилга эга, рафиқаси эса Гонконгдаги энг таниқли автомобиль – пушти Rolls-Royce'нинг соҳибасидир.
Изоҳ (0)