АҚШнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси — General Motors ўз автомобилларини яна дунё бозоридан қайтариб олишини эълон қилди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
Бу сафар сервис акцияси 2013 ва 2014-модел йилларидаги Cadillac XTS ва 2014—2015-модел йилларидаги Chevrolet Impala седанларига тегишли бўлади. General Motors ушбу автомобилларда электрон тўхташ тормозида носозлик аниқланганини таъкидлади. Нуқсонли машиналарнинг 205 мингтаси АҚШда, яна 16 мингтаси бошқа мамлакатларда сотилган.
Автомобиль ишлаб чиқарувчи носозлик туфайли бахтсиз ҳодисалар содир бўлгани ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмаганини айтиб, қайтариб олинадиган машиналарни бепул таъмирлаб беришни ваъда қилди.
Нашрнинг таъкидлашича, йил бошидан буён компания турли муаммолар сабабли 30 миллионга яқин автомобилини қайтариб олган.
Изоҳ (0)