Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Германия канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путин билан октябрь охирида Сочида учрашишдан бош тортди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net Spiegel журналига таяниб.

Фото: Associated Press

Фото: Associated Press

Меркель бунга Украинадаги вазиятни сабаб қилиб келтирган.

Россия президенти ва Германия канцлери ўртасидаги музокаралар, шунингдек вазирлар учрашувлари одатда Россия ва Германия фуқаролик жамиятлари форуми — «Петербург диалоги»га параллель равишда ўтказилади.

Spiegel ёзишича, Берлинда ҳукуматлараро консультациялар ўтказишни беҳуда деб топишган.

Кремль матбуот хизмати эса Путин ва Меркель телефон орқали 16—17 октябрга мўлжалланган «Осиё-Европа» саммити доирасидаги Милан учрашувига тайёргарликни муҳокама қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар