Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров киокушинкай каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби бўлди, дея хабар берди ТАСС унинг Instagram’даги саҳифасига таяниб.
«Президент Шокейи Мацуи қарори билан менга қора белбоғ — бешинчи даража топширилди. Белбоғ ва сертификатни менга Россия киокушинкай каратэ ассоциацияси бош мураббийи Александр Алимов топширди», — деб ёзади Қодиров ўз Instagram’ида.
У шунингдек ушбу спорт тури бўйича ўз мураббийи Лечи Қурбоновга миннатдорлик изҳор этган.
Изоҳ (0)