Адольф Гитлер наркотиклар, хусусан метамфетамин ва психотроп дориларни мунтазам равишда қабул қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Британия кинематографчилари томонидан АҚШ ҳарбий разведкаси архивидан олинган ҳужжатларга таяниб, ТАСС хабар берди.
Ушбу материаллар асосида Channel 4 телеканали «Гитлер: махфий гиёҳванд» ҳужжатли фильмини яратди. Унинг премьераси 19 октябрь куни Буюк Британияда бўлиб ўтади.
Ҳужжатлар фюрернинг 74 турдаги тиббий препаратларни, жумладан наркотикларни қабул қилганини ошкор этган. 1943 йил ёзида Муссолини билан учрашувдан аввал у метамфетамин дозасини қабул қилган, бу унга икки соат давомида ҳис-туйғуларга тўла нутқ сўзлашга ёрдам берган.
1943 йил охирига келиб, Гитлер тўлиқ психотроп дорилар измига тушиб қолган. Урушнинг сўнгги кунларида эса у баъзан суткасига 9 тагача наркотик инъекциялар олган.
Изоҳ (0)