Тожикистонда мухолифат сайтлари ҳамда Facebook, «ВКонтакте», «Одноклассники» ижтимоий тармоқларига қўйилган чекловлар олиб ташланди, дея хабар бермоқда ТАСС мамлакатдаги энг эски провайдерлик компанияси «Тажик Техноложи»га таяниб. Шунингдек SMS-хабар юбориш имконияти ҳам қайта тикланган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни мухолифат намойишлари кутилаётганлиги туфайли ҳукумат пойтахтдаги хавфсизлик чораларини кучайтирган эди. Тожикистон алоқа операторлари Душанбе аҳолиси учун SMS юбориш функциясини ўчириб қўйган эди. Бироқ режалаштирилган намойиш бўлиб ўтмади. Майдонга маҳаллий ОАВ вакиллари ва сураткашлар гуруҳларидан бошқа ҳеч ким келмади.
Мамлакат ҳукумати эса сайтларнинг ёпиб қўйилиши ва SMS хизматнинг ўчириб қўйилишига ўзининг алоқадорлигини рад этган.
Душанбеда рухсат берилмаган намойишларни ўтказишга қаратилган чақириқлар октябрь бошида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Мухолифатчилар, хусусан мамлакат президенти Эмомали Раҳмон истеъфосини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)