Жанубий Корея 13 октябрь, душанба куни 7 октябрдаги воқеа такрорланадиган бўлса, КХДРга «шафқатсиз» жавоб қилиши ҳақида огоҳлантирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ушбу огоҳлантириш Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе КХДР билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини қайта билдиргач, берилди.
Жанубий Корея таъкидлашича, КХДР зарбалари 1950—1953 йиллардаги Корея урушидан кейин имзоланган яраш сулҳини бузувчи «провокацион ҳаракат»дир.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни КХДР ва Жанубий Корея ҳарбий-денгиз патруллари бир-бирига қарата ўт очган эди. КХДР патруль катери Корея яриморолининг ғарбий қирғоқларидаги баҳсли денгиз чегарасини кесиб ўтганидан сўнг, Жанубий Корея ҳарбий кемаси огоҳлантирувчи ўқ отган. Бунга жавобан, Шимолий Корея кемаси чекинаётган вақтда жавоб ўқ отишларини амалга оширган
Изоҳ (0)