Европа комиссияси Facebook ижтимоий тармоғи томонидан WhatsApp мобил мессенжери 19 миллиард доллар эвазига сотиб олинишини маъқуллади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аввалроқ европалик назоратчилар кўҳна қитъада АҚШнинг юқори технологиялар бўйича компанияларнинг кучайиб кетишидан хавотирга тушиб, ушбу шартномани маъқулламаган эди. Европа Комиссияси июль ойидаёқ бошқа рақобатчи компанияларга хатлар йўллаб, бу битимнинг монополияга қарши қонунчиликнинг бузилиши мавзуси билан текширишни бошлаган эди.
Facebook май ойида кейинчалик минтақанинг алоҳида давлатларида яна текширувларга дуч келишнинг олдини олиш учун Европа Иттифоқига битимни баҳолаш тўғрисида сўров жўнатган эди. Келишувнинг ўзи ҳақида эса 2014 йилнинг февраль ойида эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)