Ўзбекистондаги энг оммабоп интернет нашр бўлмиш «Дарё» саҳифаларида фикр билдириш имконияти техник сабабларга кўра тўхтатилди. Бу ҳақда нашрга эгалик қилувчи Simple Networking Solutions компанияси раҳбари Фарҳод Файзуллаев хабар берди.
«‘Дарйў муштарийлари сони сўнгги ярим йил ичида тўрт баробар ўсди, билдирилаётган фикрлар сони ҳам бир неча бор кўпайди. Муштарийларимизга янгиликларни етказиб беришни тезлаштириш, улар учун қулайликлар яратиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Шу сабабли фикр билдириш имконияти вақтинчалик тўхтатилди», — деди Файзуллаев.
Фикр билдириш имконияти қайта ишланиб, ишга туширилиши билан муштарийларга дарҳол хабар берамиз.
«Дарё» билан бирга бўлинг. Янгиликлар дарёсидан четда қолиб кетманг! :)
Изоҳ (0)