Навоий вилояти Давлат божхона бошқармасининг контрабандага қарши кураш бўйича бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан ҳамкорликда «Isuzu» маркали автомашина тўхтатилди. Транспорт воситаси кўздан кечирилганда, унда 2,6 тонна рангли металл чиқиндилари топилиб, олиб қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Бухоро вилояти фуқароси нархи 1,5 миллион сўмдан зиёд бўлган металлга керакли ҳужжатларсиз, ноқонуний эгалик қилмоқчи бўлган.
Шунингдек, божхона ходимлари тезкор маълумотлар асосида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда Тошкент вилоятининг чегарага яқин туманида жойлашган З. Ф. хонадонида тинтув ўтказди. Тинтув вақтида қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетилиши лозим бўлган 4,5 тонна рангли металл топилиб, олиб қўйилди.
Тошкент вилояти Давлат божхона бошқармасининг контрабандага қарши кураш бўйича бўлими ходимлари ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан ҳамкорликда рангли металлни давлат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилишини олдини олишга муваффақ бўлди. Қонуний тартиб билан Н. Й.нинг хонадонини кўздан кечириш вақтида у ерда 4,4 тоннадан зиёд рангли металл чиқиндилари сақланаётгани аниқланди.
Айни дамда санаб ўтилган барча қонунбузарликлар бўйича божхона тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)