Ўзбекистон мобил алоқа операторлари 2014 йил 1 октябрдан шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам теришнинг янги форматини жорий қилмоқда, дея хабар бермоқда UzDaily.
«2014 йил 1 октябридан халқаро нумерация стандартига ўтиш муносабати билан, шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам теришнинг янги қоидалари кучга киради», — дея Ucell хабаридан иқтибос келтиради нашр.
Beeline тарқатган маълумотга кўра, 1 октябрдан шаҳарлараро қўнғироқлар «8» ўрнига «0», халқаро алоқалар эса аввалги «8-10» ўрнига «00» орқали амалга оширила бошлайди.
Шаҳарлараро ва халқаро қўнғироқлар учун териладиган «+» белгиси ўзгаришсиз қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси тармоғининг ТШТТ филиалида шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам териш тартибини ўзгартириш ишлари олиб борилиши маълум қилинган эди.
Тошкент шаҳрида режалаштирилаётган халқаро нумерация стандартларига ўтиш доирасида амалга оширилаётган ушбу тадбирлар 24 сентябрдан 1 октябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)