Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси Тошкент шаҳри кўчаларидаги тиланчи аёлларнинг болалари «тинчлантирувчи воситалар» билан ухлатиб қўйилгани аниқланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда, «Uz24»га асосланиб «Кун» хабар бермоқда.
Бошқарма бошлиғи У. Нарзуллаевнинг маълум қилишича, ИИВ ходимлари ўзларига бириктирилган чорраҳа ва кўчаларда бемақсад юрган, жамоат жойларида белгиланган тартиб-қоидаларни бузган ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар билан шуғулланаётган шахслар (тиланчилар)ни ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига ёки Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштиради.
«Шу кунга қадар тиланчилик қилган аёллар томонидан фарзандларининг ‘тинчлантирувчи воситалар’ орқали ухлатиб қўйиш ҳолатлари аниқланмаган», – дейди Нарзуллаев.
Қайд этилишича, ички ишлар идоралари томонидан кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда жамиятда бундай салбий ҳолатлар олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)