• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда блогерлар ҳақидаги қонун кучга кирди (ҳуқуқшунос шарҳи)

    2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга имзо чекди. Мазкур ҳужжат асосида 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунига блогерлар билан боғлиқ қўшимчалар киритилди. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз сайтида мазкур Қонун доирасида юзага келиши мумкин бўлган баъзи саволларга жавоб берди.

    Фото: Xushnudbek.uz

    Фото: Xushnudbek.uz

    Қонуннинг «Асосий тушунчалар» деб номланган 3-моддасига «блогер» атамасига изоҳ берувчи норма қўшилди. Унга кўра,

    Блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.
    Шунингдек, Қонунга қуйидаги мазмундаги 12-1-модда (ўн икки прим биринчи) ҳам киритилди:

    12-1-модда. Ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш.

    Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан:
    • Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
    • уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
    • давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
    • миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
    • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
    • порнографияни тарғиб қилиш;
    • қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
    Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

    Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.

    Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган талабларни бузганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

    Қонунга ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг шарҳи

    Мазкур Қонун доирасида юзага келиши мумкин бўлган баъзи саволларга жавоб бериб кетишга ҳаракат қиламан.

    Қонун фақат .уз доменида жойлашган сайт ёки блогларга тааллуқлими?

    Йўқ, ундай эмас. Қонунда «Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифа» дейилган. Бу барча домен зоналардаги сайтларга тааллуқли, шу жумладан, машҳур блог платформалари ҳисобланган Blogspot, LiveJournal, WordPress ва ҳ.к.лардаги саҳифаларга ҳам.

    Қонун фақат Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритувчи блогерларга тааллуқлими?

    Йўқ, ундай эмас. Қонунда ҳудуд назарда тутилмаган. Қонунда тақиқланган ахборотлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида блог юритаётган блогер томонидан тарқатилса ҳам, тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлаверади.

    Қонун фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун амал қиладими?

    Қонунда блогернинг фуқаролиги кўрсатилмаган. Унда «Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ахборот жойлаштирувчи жисмоний шахс» дейилган. Демак, унинг фуқаролиги аҳамиятга эга эмас. Агарда хориж фуқаролигига эга бўлган блогер томонидан мазкур Қонунда тақиқланган ахборотлар киритилса ва у Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид бўлса ёки Ўзбекистонга, унинг фуқароларига зиён келтирса, унда тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлаверади.

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам блогер ҳисобланадими?

    Бу бироз ўйлантирадиган савол. Сабаби Қонунда айнан мана шу масалага ойдинлик киритилмаган.

    Лекин Қонун матнида «ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига эга жисмоний шахс» дейилган. Бу ерда веб-сайт тушунарли, аммо «веб-сайт саҳифаси» дейилганда айнан нима назарда тутилганлиги номаълум. Агарда ижтимоий тармоқларни, айтайлик Facebook ёки Twitter`ни веб-сайт деб олсак, унда очилган профилларни веб-сайт саҳифаси деб қабул қилсак, унда ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчиларини блогер сифатида эътироф этиш жоиз бўлади. Яъни ижтимоий тармоқда бирон статус, бирон фотосурат қолдирган ва ҳамма эркин фойдаланиши ва муҳокама қилиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирган ҳар қандай жисмоний шахс блогер мақомини олади.

    Аммо Қонун матни ҳақиқатдан шундай талқин қилинса, унда блогерликнинг асл моҳиятига зид бўлади. Аслида ижтимоий тармоқларнинг ҳар қандай фойдаланувчиси блогер сифатида эътироф этилмаслиги лозим.

    Қонун қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?

    Деярли ҳеч қандай. Таъкидлаш жоизки, Қонунга киритилган нормалар илгари ҳам қонунчилигимизда деярли мавжуд эди. Агар кенгроқ таҳлил қилинса, мазкур ҳужжат асосида қонунчилигимизга қуйидаги ўзгаришлар киритилди:
    1. «Блогер» деган атама расман қўшилди;
    2. Ахборотнинг тўғрилигини текширмасдан, бошқа манбага ҳавола берган ҳолда блогда исталган ахборотни тарқатишга чеклов қўйилди (шунга яқинроқ қоидалар аввал ҳам мавжуд эди).
    Худайбердиевнинг сўзларига кўра, у қонунчиликда бошқа жиддий ўзгариш кўрмаган.

    Қонунга берилган юқоридаги шарҳлар фақат субъектив характерга эга бўлиб, у менинг шахсий фикрларимдир. Берилган фикрларни расмий шарҳ сифатида қабул қилмаслигингизни сўрар эдим, дея қўшимча қилди ҳуқуқшунос.

    05.09.2014, 11:46   Изоҳ (0)   18327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Ахборот технологиялари уюшмасида блоггерлар ҳақидаги қонун муҳокама қилинди

    04.09.2014, 15:10

    Умумтаълим мактаблари дарсликларининг ижара тўловлари эълон қилинди

    04.09.2014, 13:13

    Андижонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга 54 миллион доллар кредит ажратилди

    04.09.2014, 12:39

    Ўзбекистон бўйлаб янги Sam Auto LЕ 60 автобусининг тақдимоти ўтказилмоқда

    04.09.2014, 11:20

    Хабаровск аэропортида Ўзбекистондан олиб келинган 90 кг мева йўқ қилинди

    03.09.2014, 13:08

    Фарғона водийсида 2 балли зилзила содир бўлди

    03.09.2014, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.