Ўзбекистон вилоятларида Самарқандда ишлаб чиқариш ўзлаштирилган янги ўзбек автобусининг тақдимотлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Podrobno.uz.
Sam Auto LЕ 60 автобуси шаҳар йўналишларида йўловчиларни ташишга мўлжалланган бўлиб, у йўл синовларида ижобий натижаларни кўрсатди.
Намангандаги тақдимот чоғида таъкидланганидек, паст полли янги автобус 56 йўловчи ўрнига эгадир. У Россиянинг «Эрмис инжиниринг» компанияси билан ҳамкорликда лойиҳалаштирилган.
Sam Auto LЕ 60’нинг узунлиги 8 метр, оғирлиги 10,2 тоннага тенгдир. Автобусда сиғими 4,5 литрлик, «Евро-4» экологик талабларига жавоб берадиган Cummins 4ISBе4 185B двигатели қўлланилган.
Изоҳ (0)