2 сентябрь куни 12:39 да Андижон ва Шоҳимардонда ер силкиниши кузатилди. 12news.uz «Тошкент» сейсмомарказига таяниб маълум қилишича, зилзила кучи 2 баллга тенг бўлган.
«4,8 магнитудали зилзила эпицентри Тошкентдан 323 км масофадаги Қирғизистон ҳудудида содир бўлган», — дея таъкидлашди сейсмомарказдагилар.
Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 296 км, Ўшдан (Қирғизистон) 42 км ва Карвондан (Қирғизистон) 24 км узоқликда бўлган.
Изоҳ (0)