24 август куни Тошкент вақти билан 15:00 да Донецкдаги Ленин майдонида «Донецк халқ республикаси» митинги бўлиб ўтди, унда қуролланган соқчилар қуршовида жангарилар тахминан 50 нафар асирга олинган украин ҳарбийлари колоннасини олиб ўтишди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар берди.
Колонна маълум масофагача пиёда олиб ўтилди, сўнг уларни автобусга ўтқизиб олиб кетишди.
Намойиш маросимига Донецкнинг юзга яқин аҳолиси ташриф буюрди. Гувоҳларнинг хабарига кўра, баъзи кишилар асирларга ун сепиб, қарғишлар ёғдирган.
Майдонда, шунингдек митинг ва Украина ҳарбийларидан олиб қўйилган техникалар, жумладан тўплар, танк, БТР, юк машинаси ва бошқалардан иборат кўргазма ташкил қилинди.
Нашрнинг эслатишича, террорчилар 100 дан ортиқ кишини асир олган.
Изоҳ (0)