Хитойда террорчиликда айбланиб, саккиз киши қатл қилинди. Улар расман «Синьцзян-Уйғур автоном туманида айирмачилик руҳини авж олдириш ва у ерда тартибсизликларни ташкил қилиш»га алоқадор деб эълон қилинди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги ойларда Пекин автоном туман исёнчиларини кўп бора теракт ва ҳужумларда айблаб келди. Июнь ойида Хитой суди Тянанмен майдонидаги террорчилик ҳаракатининг уч нафар иштирокчисини ўлим жазосига маҳкум этган эди.
2013 йил декабрида «Шарқий Туркистон ислом ҳаракати» уйғур гуруҳи ақидапарастлари Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида содир бўлган террорчилик ҳаракатини ўз бўйниларига олган эди.
2013 йил 28 октябрда Тяньаньмэнь майдонида «Тақиқланган шаҳар» музей мажмуаси қаршисида автомобиль оломон ичига ёриб кирган ва портлаб кетган эди. Натижада беш киши, жумладан икки нафар чет эллик сайёҳ ҳалок бўлган.
Хитой ғарбида жойлашган ушбу автоном туманда террорчилик ташкилотлари кенг фаолият олиб боради, улар ХХРдан алоҳида ажралиб чиқиш учун курашади.
Изоҳ (0)