Россия Японияга қарши жавоб санкцияларини киритди, дея хабар бермоқда Segodnya.ua Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
«22 август куни Россия ТИВ раҳбари ўринбосари I.В. Моргулов Япониянинг Россиядаги элчиси Т. Харадуни қабул қилди. Россия-Япония муносабатлари бўйича долзарб масалалар юзасидан фикр алмашинилди. Харадуга РФга кириш бўйича чекловларга учраган Япония фуқаролари рўйхати топширилди. У Токионинг қатор Россия фуқароларига виза санкциялари киритилганига жавоб чоралари сифатида тузилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Нашрнинг эслатишича, август ойи бошида Япония Вазирлар маҳкамаси Украинадаги вазият туфайли Россияга нисбатан санкция рўйхатини маъқуллаган эди. Рўйхатга вазирлар фикрича, «бевосита Қримнинг босиб олиниши ва Украинадаги вазиятнинг беқарорлашишига алоқадор бўлган 40 киши, жумладан Украина собиқ президенти Виктор Янукович ва Қрим раҳбарияти вакиллари кирди. Рўйхатдан шунингдек, Қримнинг «Черноморнефтгаз» ва «Феодосия» компаниялари ҳам ўрин олди.
Изоҳ (0)