Ўзбек эстрадасининг гўзал ва латофатли вакилаларидан бири Райҳон мухлислари учун янги туҳфа тайёрлади, деб хабар бермоқда Popcorn.uz.
Бундан аввалроқ эълон қилинган Райҳоннинг «Не бўлар?» номли таронасига ишланган видеоклипнинг расмий тизери мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Барчани бирдамликка чорлаётган Райҳон мазкур клипи орқали ҳамжиҳатликни тараннум этади. Оддий инсонлар билан ҳамжиҳатликда тайёрланган видеонинг тизерида кўплаб чеҳралар иштирок этган.
Давлат Арабшоев ва Райҳоннинг биргаликдаги меҳнатига тез кунларда баҳо беришингиз мумкин.
Изоҳ (0)