Тошкентда Корейс қўшиқлари танлови бўлиб ўтди. Унда Лолита Вагапова Гран-при совриндорига айланди. У 2014 йил октябрда Корея Республикасида бўлиб ўтадиган К-PОP Wоrld Festival халқаро танловида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Бу йил корейс қўшиқлари танлови Тошкентда учинчи марта ўтказилди. 2013 йилда ушбу танловда «Алладин» гуруҳи ютган эди. Пойтахтлик ўсмир қизлардан ташкил топган «Алладин» гуруҳи Korean POP World Festival 2013 мусиқий танловида Гран-при совриндори бўлган.
Республикада ўтказилган К-POP танлови Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил қилинди.
Изоҳ (0)