Америкалик қўшиқчи Женнифер Лопес Fuse мусиқий телеканалининг расмий хўжайинига айланди, дея хабар берди «Сегодня».
Хонандага шериклик асосида тегишли бўлган ва у ижодий директор бўлиб ишлайдиган NUVOtv компанияси Fuse телеканалини сотиб олиш бўйича музокараларни ниҳоят якунлади. Харид Женниферга 226 миллион долларга тушди.
Fuse’нинг аввалги эгаси — The Madison Square Garden компанияси ўзида каналнинг 15 фоиз акцияларини қолдирди, бироқ барча асосий қарорларни энди NUVOtv менежерлари қабул қилади.
Янги харид ёрдамида Женнифернинг телекомпанияси ўз томошабинлари аудиториясини 73 миллион кишига кенгайтирмоқчи. Қўшиқчининг ўзи ҳам Fuse’ни ривожлантириш ишларида фаол иштирок этмоқчи. Унинг қўшиқлари эса ушбу каналдаги кўрсатувларда фон сифатида ишлатилади.
Изоҳ (0)